2026 йил охирига бориб, глобал ишсизлик даражаси ўртача 4,9% ни ташкил қилади, деб хабар беради АЗEРТАДЖ.
Агентлик маълумотларига кўра, бу Халқаро меҳнат ташкилотининг прогнозида айтилган. БМТ мутахассисларининг фикрига кўра, ишсизлик даражаси 2025 йилга нисбатан ўзгармайди ва йил охирига бориб тахминан 186 миллион киши ишсиз сифатида рўйхатга олинади.
Халқаро меҳнат ташкилотининг ҳисоботига кўра, ривожланган мамлакатларда иш ўринлари сони 0,5% га ошади, кам даромадли мамлакатларда эса бу кўрсаткич 3,1% ни ташкил қилади. Бу фарқ бой мамлакатларда аҳолининг қариши билан боғлиқ: меҳнатга лаёқатли ёшдаги одамлар сони камайиб бормоқда ва иш топиш ёки уни сақлаб қолиш қийинлашиб бормоқда.
Бундан ташқари, ташкилот иш билан таъминлаш ҳар доим ҳам муносиб даромадни кафолатламаслигини таъкидлайди. Ҳозирда дунёда тахминан 300 миллион киши кунига 3 доллардан кам пулга кун кўриб, ўта қашшоқликда яшайди. Африка ва Лотин Америкасининг кўплаб мамлакатларида аҳолининг ярмидан кўпи кўланкали иқтисодиётда ишлайди.