2025 йилда Z авлод вакиллари Осиё, Африка ва Лотин Америкасида коррупция, ижтимоий тенгсизлик ва сиёсий четлатишга қарши оммавий намойишлар ўтказди. Катмандудан Лимагача бўлган шаҳарларда ёшлар адолат, таълим, тиббиёт ва муносиб ҳаёт талаблари билан кўчаларга чиқди.
Намойишлар ижтимоий тармоқлар орқали тез тарқалиб, маҳаллий ҳаракатлар глобал миқёсдаги ёшлар сафарбарлигига айланди. Айрим мамлакатларда бу чиқишлар ҳукуматлар истеъфосига ёки ислоҳотларга олиб келди.
Мутахассислар фикрича, Z авлод бошлаган бу ҳаракат 2026 йилда ҳам сиёсий ва ижтимоий кун тартибида қолиши мумкин.