Бугун 9 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

2024 йилнинг январь-март ойларида республика корхоналари томонидан 166,4 триллион сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди

2024 йилнинг январь-март ойларида республика корхоналари томонидан 166,4 триллион сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди

2024 йилнинг январь-март ойларида республика корхоналари томонидан 166,4 триллион сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди ва саноат ишлаб чиқариш индекси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 106,5 фоизни ташкил этди.

Шу билан бирга, саноат ишлаб чиқаришининг умумий ҳажмида ишлаб чиқарадиган саноатнинг улуши 79,6 фоизни, тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш саноати 10,1 фоизни, электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш 9,8 фоизни, сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш 0,5 фоизни ташкил этди.

Саноат ишлаб чиқариши ўсишининг асосий омили бўлиб қайта ишлаш саноати корхоналарида ишлаб чиқариш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7,1 % га, сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш саноатида 5,8 % га, тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш саноатида 4,9 % га ҳамда электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш саноатида физик ҳажм индекси 2,9 % га ошганлиги кузатилди.

Шу билан бирга, ишлаб чиқарадиган саноатида резина ва пластмасса буюмлар ишлаб чиқариш (2023 йилнинг январь-март ойларига нисбатан физик ҳажм индекси 106,0 %), шунингдек, тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш (2023 йилнинг январь-март ойларига нисбатан физик ҳажм индекси 104,3 %) ҳажми ошди.

Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан компьютерлар, электрон
ва оптик маҳсулотлар ишлаб чиқариш (2023 йилнинг январь-март ойларига нисбатан физик ҳажм индекси 83,8 %), озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш (2023 йилнинг январь-март ойларига нисбатан 81,2 %) ҳажми пасайиши кузатилди.

Киритилди: 15:49 27.04.2024. Ўқилди: 511 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!