Ҳиндистонда даҳшатли фожиа содир бўлди. Маҳаллий футбол мактабларидан бирининг ўйинчиси Сагар Дас бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этди. Бу фожиа ўйинлардан бирида юз берди.
Гап шундаки, 20 ёшли Сагар Мессининг ашаддий мухлиси ҳисобланарди ва унга ўхшашга интиларди. Шу боис у ўйин вақтида тўпни Мессига ўхшаб тўхтатишга уринди. Аммо “Барселона” ҳужумчисини финтини такрорлаётганида мувозанатини йўқотиб, йиқилган ва тўп кўкрагига келиб урилган.. Оқибатда ҳушини йўқотган футболчини касалхонага олиб боришди, аммо Сагар Дас йўлда вафот этди.