Тошкентда 16 ёшли ўсмир собиқ «Чорсу» меҳмонхонаси биносидан йиқилиб ҳалок бўлди, деб хабар берди UzNews.uz.
Бош прокуратура хабарига кўра, 28 ноябрь куни тахминан соат 19:30да Мирзо Улуғбек туманида яшовчи 16 ёшли йигит ўз дўстлари билан собиқ «Чорсу» меҳмонхонаси биносига рухсатсиз чиқиб кетган.
Қайд этилишича, 16 ёшли йигит 21-қаватдан тушаётганда учинчи қаватга қулаган. Йигит воқеа жойида вафот этган.
Ўсмирнинг ўлими юзасидан суд-тиббий экспертиза тайинланган. Терговга қадар текширув ўтказилмоқда.