Бугун 22 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

15 сентябрдан "буханка" нон эркин бозор нархи бўйича сотилади

A A A
15 сентябрдан "буханка" нон эркин бозор нархи бўйича сотилади

15 сентябрдан бир килограмм 1-нав буғдой унининг улгуржи нархи 1 400 сўм этиб белгиланди. Қолипли (“буханка”) нон эркин бозор нархи бўйича (ҳозирда нарх давлат томонидан тартибга солинган) сотилади, дебхабар беради "Ҳуқуқий ахборот" канали.

Бу "Мамлакатимиз аҳолисини ва иқтисодиёт тармоқларини рақобат ва бозор механизмларини жорий этиш асосида дон, ун ва нон билан ишончли таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Ҳукумат қарорида кўзда тутилган.

Қарорга мувофиқ аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига 2018 йил 1 октябрдан бошлаб ун ва қолипли нон олиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи (18 400 сўм) миқдорда компенсация тўлови тўлаб берилади.

Manba: sof.uz

Киритилди: 23:21 14.09.2018. Ўқилди: 2288 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!