Хитойлик Цюэ Цзяньюй исмли 13 яшар бола қўли билан турли машқларни кўрсатга ҳолда учта рубик кубларини йиғиб, янги рекорд ўрнатди. Бу ҳақда “vokrugsveta.ua.” хабар берди.
Цюэ Цзяньюй бундай мукаммалликка эришишдан олдин икки йил давомида машқ қилди ва “iDeam” телекўрсатувида ўз маҳоратини намойиш этди.
Маълумотга қараганда, ҳайъат аъзолари томонидан унга рубикларини кўздан кечириш учун атиги 15 сония вақт берилган.
Уч жумбоқни ҳал қилиш учун болакайга 5 дақиқаю 6,61 сония керак бўлди. Гиннеснинг рекордлар китоби аъзолари бу натижани қайд этиб, болага фахрий ёрлиқ топширишди.
Цюэ Цзяньюй олти ёшидан буён рубик кубигини йиғиш билан шуғулланиб келган ва аллақачон Германия, Италия, АҚШ ва Австралияда ўтказилган мусобақаларда иштирок этган.