Курск вилоятининг тўққиз муниципалитетидаги 13 мингдан ортиқ мактаб ўқувчилари уйларини ташлаб кўчиб кетишди, уларнинг уч минг нафари вилоятдан ташқарида, деди губернатор ўринбосари вазифасини бажарувчи Виктор Карамишев Соловёв Live эфирида.
«Биз учун энг катта қийинчилик шундаки, 9 муниципалитет ҳудудида истиқомат қилган 14 359 нафар мактаб ўқувчиларининг аксарияти ўз уйларини ташлаб, уч мингдан ортиғи Курск вилоятини тарк этган, қолганлари қариндошлари ёки вақтинча яшаш марказларида қолган », - деди Карамишев.