Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

1000 нафар ходим хорижий давлатларга стажировкага юборилади

1000 нафар ходим хорижий давлатларга стажировкага юборилади

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.

Қарорга мувофиқ, Агентлик давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши бўйича қонун ҳужжатларининг сўзсиз бажарилишини ўрганади.  

Қарор билан давлат органлари ва ташкилотлари кадрлар бўлинмаларининг асосий вазифалари белгиланди. 

Қарорга кўра, давлат органлари ва ташкилотларининг ўрта ва қуйи бўғинидаги энг истиқболли ходимларнинг камида 1000 нафарини 3 ойдан 6 ойгача бўлган муддатда хорижий давлатларга стажировкага юбориш бўйича дастур ишлаб чиқилади.

Стажировка ўтаётган шахсларга стажировка ўтаётган мамлакатдаги Ўзбекистон Республикаси элчиси меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорининг 60 фоизи миқдорида ўртача ойлик иш ҳақи тўланади.

Ходим стажировка тугагандан сўнг давлат органи ва ташкилотига камида 2 йил ишлаб бериши шарт. 

Қарор билан Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошида Давлат фуқаролик хизматчилари малакасини ошириш маркази ташкил этилди. 

Шунингдек, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Киритилди: 14:17 09.10.2019. Ўқилди: 1579 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!