Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

"100 фоиз аниқ": Мбаппенинг "Реал" билан қачон шартнома имзолаши айтилди

"100 фоиз аниқ": Мбаппенинг "Реал" билан қачон шартнома имзолаши айтилди

Килиан Мбаппе 100 фоиз "Реал"га ўтади. Бу ҳақда италиялик журналист Жанлука Ди Марцио маълум қилди. Инсайдернинг ёзишича, франциялик футболчи Мадрид клуби билан аллақачон шартнома борасида келишиб қўйган ва шартнома 2022 йилнинг февралида имзоланади.

Унинг "Реал" билан шартномаси бор. У февралгача шартнома имзолай олмайди. Фақат ақл бовар қилмайдиган сюрприз Килианнинг якуний қарорини ўзгартириши мумкин. У аллақачон қарор қилган", - деди Ди Марцио.

Эслатиб ўтамиз, Мбаппенинг "ПСЖ" билан шартномаси келаси йилнинг июнигача амал қилади. Форвард аллақачон парижликларнинг шартномани узайтириш бўйича бир қанча таклифларини рад этган. Жорий мавсумда ҳужумчи "ПСЖ"да 12 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 14:21 27.10.2021. Ўқилди: 1853 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!