Сурхондарёда хизмат автомобили иштирокидаги ЙТҲ оқибатида 10 ёшли бола ҳалок бўлгани учун ички ишлар ходими 5 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Ходим автомобилнинг тормози ишламай қолганини айтган. Бироқ экспертиза тормоз ва рул тизимлари тўқнашувгача соз бўлганини, носозлик эса зарба оқибатида юзага келганини аниқлаган.