Москва темир йўлининг Москва вилоятидаги Қозон йўналиши бўйича ҳаракатланаётган поезд 10 ёшли қизчани босиб кетди.
Тергов қўмитаси боланинг ўлими бўйича терговга қадар текширувни бошлади.
Дастлабки маълумотларга кўра, бугун Фабричная станцияси яқинида, соат Тошкент вақти билан 10.10 да, электропоезд 2010 йилда туғилган қизчанинг умрига зомин бўлган.
Воқеа содир бўлган жойда аллақачон поезднинг ҳаракатдаги таркиби ўрганиб чиқилган, локомотив бригадаси аъзолари ва воқеа гувоҳлари билан суҳбатлашилган.