Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–октябрь ойларида жами 230 844 нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда Туркияга сафар қилган.
📊 Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 32,3 минг нафарга ёки 16,3 фоизга ошган.
📊 Уларнинг сафар мақсадлари бўйича тақсимланиши қуйидагича:
саёҳат – 172,4 минг нафар;
қариндошларни йўқлаш – 51,3 минг нафар;
ўқиш – 2,3 минг нафар;
даволаниш – 3,3 минг нафар;
хизмат юзасидан – 1,6 минг нафар.