2026 йил 1 февралдан А ва B тоифаларида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий дарсларда қатнашиш мажбурий бўлмайди. Фуқаролар назарий қисмни мустақил равишда ўзлаштириши мумкин.
Аммо амалий машғулотлар тўлиқ ўталиши шарт. Барча маълумотлар электрон тарзда шакллантирилади.