Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

1–19 март кунлари Халқаро балет фестивали бўлиб ўтади

1–19 март кунлари Халқаро балет фестивали бўлиб ўтади

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат академик катта театрида 2023 йилнинг 1–19 март кунлари Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ташаббуси билан Халқаро балет фестивали бўлиб ўтади. Мазкур нафис рақс шодиёнасининг кенг миқёсли дастурлари доирасида турли мамлакат ва балет мактабларининг машҳур саҳна асарлари намойиш этилади.

Улар орасида «Жунгли китоби янги ижрода» балети Акрам Хон (Буюк Британия)нинг саҳналаштирувчи режиссёрлигида, бош қароргоҳи Лозанна (Швейцария)да жойлашган Морис Бежар балети, Борис Эйфман театри (Россия) раҳбарлигидаги «Пигмалион акс таъсири» ва «Евгений Онегин» спектакллари, шунингдек, «Ипак йўли» ҳамда «Лазги – муҳаббат ва қалб рақси» миллий балети (Ўзбекистон) томошаларининг ижро этилиши кутилмоқда.

Чипталар тез орада iticket.uz сайтида

Киритилди: 10:43 25.01.2023. Ўқилди: 1692 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!