Энди 086-шаклдаги тиббий маълумотномани my.gov.uz орқали онлайн юклаб олиш имкони мавжуд.
📌 Олиш тартиби:
1️⃣ My.gov.uz порталига киринг;
2️⃣ “Соғлиқни сақлаш” бўлимига ўтинг;
3️⃣ “086-шакл тиббий маълумотномани олиш” хизматини танланг;
4️⃣ ҳужжатни юклаб олинг.
ℹ️ Эслатма: маълумотнома фақат аввал шифокор кўригидан ўтилгандан кейин шаклланади. Барча хулосалар тизимга киритилгандан сўнг ҳужжатни онлайн олиш мумкин.