Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Импичмент эълон қилинган тақдирда Трампни ҳимоя қилишга тайёр бўлган адвокатлар маълум қилинди

Импичмент эълон қилинган тақдирда Трампни ҳимоя қилишга тайёр бўлган адвокатлар маълум қилинди

Агар АҚШ президенти Дональд Трампга нисбатан импичмент жараёни ишга туширилса, уни Рудольф Жулиани ва Алан Дершовиц ҳимоя қилади, деб хабар бермоқда “CNN”.

Телерадиокомпания манбаларининг айтишича, Трамп импичмент эълон қилинган тақдирда амалга ошириши керак бўлган ҳаракатларини режалаштиришни аллақачон бошлаган.

Биринчи ҳимоячи Рудольф Жулиани Трампнинг шахсий адвокати,  иккинчи ҳимоячи Алан Дершовиц эса Гарвард университети юридик факультетининг фахрий профессоридир.

Маълум бўлишича, Дершовиц 2019-2020 йилдаги импичмент жараёни давомида ҳам Трампни ҳимоя қилган.

Киритилди: 05:30 11.01.2021. Ўқилди: 1561 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!