Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистон 8 ойда хориждан қанча музлаткич сотиб олди?

Ўзбекистон 8 ойда хориждан қанча музлаткич сотиб олди?

Жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига кўра, мамлакатимизга қиймати 22,5 миллион AҚШ долларига тенг бўлган 162 мингдан зиёд музлатгичлар импорт қилинган. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан бу йил 25 783 дона кам музлаткич харид қилинган.
 
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 21 та давлатдан музлатгич импорт қилган. Импорт улуши юқори бўлган давлатлар орасида Хитой (71 минг), Россия Федерацияси (59,5 минг), Индонезия (8,5 минг),  Вьетнам (8,3 минг) ва 4,7 минг дона музлатгич билан Беларусь Республикасини кўриш мумкин.

Маълумот ўрнида, мамлакатимизда 2019 йилда қиймати 754,5 млрд. сўмлик 502 минг дона музлатгичлар ишлаб чиқарилган.

Киритилди: 10:55 17.09.2020. Ўқилди: 2600 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!