Америка Қўшма Штатлари ва Туркия америкалик пастор Эндрю Брансоннинг ҳибсдан озод этилганидан сўнг ажойиб муносабатларни йўлга қўйиши мумкин. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп Брансон билан Оқ уйнинг Овалсимон кабинетида учрашганида айтиб ўтган.
АҚШ Президенти Дональд Трампнинг айтишича, агар саудияликлар журналист Жамол Хошуқжини Туркиядаги консулликда ўлдиргани аниқланса, Саудия Арабистонини «қаттиқ жазо» кутмоқда.
Измир суди америкалик пастор Эндрю Брансонни озод қилгач “Туркия суди ўз қарорларини мустақил равишда чиқаради”, деб ёзган ўз Твиттерида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған АҚШлик ҳамкасби Дональд Трампга мурожаат қила туриб.
АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон саудиялик журналист Жамол Қошиқчининг ғойиб бўлиши билан боғлиқ вазиятга ойдинлик киритмоқчи ва агарда бунинг ортида Ар-Риёд турган бўлса, "кескин жазо" бўлиши мумкинлигини истисно этмади.
АҚШ собиқ президенти Барак Обама 2016 йилда президентликка номзод Дональд Трамп мағлуб бўлганида ва сайлов натижаларини қабул қилишдан бош тортган тақдирда, ўзига режа тайёрлаб қўйган, деб ёзмоқда New York Magazine Обаманинг икки нафар собиқ маслаҳатчиси - коммуникациялар бўйича собиқ ёрдамчи Женнифер Псаки ва унинг спичрайтери Бен Роудсга таянган ҳолда.
АҚШ президенти Дональд Трамп агарда Хитой АҚШ санкцияларига қарши жавоб қайтарадиган бўлса, қиймати 267 млрд АҚШ долларига тенг қўшимча бож тарифларини белгилаш билан таҳдид қилди. Бу ҳақда "Reuters"га таяниб, Turon24 хабар беради.
Кеча, 9 октябрь куни АҚШ президенти Дональд Трамп КХДР раҳбари Ким Чен Ин билан бўладиган кейинги саммит қачон ўтишини маълум қилди. Унга кўра, саммит 6 ноябрь куни АҚШда ўтказиладиган конгресс сайловларидан сўнг бўлиб ўтиши режаланган.
АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Хейли ўз лавозимини тарк этди. Дональд Трамп унинг истеъфосини қабул қилганини маълум қилган.
АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШ ва Хитой иқтисодиётини "деглобализациялаш"га ҳаракат қилмоқда. Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ)ни 2005 йилдан 2013 йилгача бошқарган Паскаль Лами шундай фикрда.
Саудия Арабистони ўз хавфсизлиги учун АҚШга пул тўламайди, деди Саудиянинг валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд Блумберг агентлигига берган интервьюсида Америка президенти Дональд Трампнинг талабини изоҳлар экан.
Оқ уй матбуот хизмати маълумотига кўра, АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатнинг терроризм билан кураш бўйича янги стратегиясини тасдиқлади.
АҚШ вице-президенти Майкл Пенс Хитой АҚШ президенти Дональд Трампнинг сиёсатидан норозилигини ва уни АҚШдаги сайлов жараёнларига таъсир қилиб, ҳокимиятдан четлатмоқчилигини маълум қилди.