Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266 моддаси иккинчи қисмига мувофиқ жиноий иш қўзғатилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “б, г” бандлари (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ушбу видеодаги жанжал воқеалари Қибрай туманида жойлашган Молия-иқтисодиёт коллежида содир бўлгани айтилмоқда. Бу ҳақда "Human.uz" хабар берди.
Аввалроқ, Юнусобод тумани аҳолисига электр энергиясидан фойдаланиш учун белгиланган лимит бекор қилинганди.
Жорий йилнинг 25 июнь куни Тошкент вилояти Янгийўл тумани “Қирсадоқ” МФЙ, Тошкент шох кўчасида жойлашган “Global Comsco Daewoo” МЧЖ қоғоз ишлаб чиқариш Корея-Ўзбекистон қўшма корхонасида ёнғин содир бўлган.
2020 йил 25 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 7087 (+97) нафарни ташкил этмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Ангрен шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Х.А.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Халқимизда “бир ёлғон иккинчи ёлғонга ундайди”, деган нақл бор. Бу албатта бежиз эмас, хатосидан тўғри хулоса чиқармайдиган, ёлғон устига ёлғон гапирадиган кишилар ҳамон орамизда учрамоқда.
Тошкентда карантин режими вақтида жами кафе ва ресторанларнинг 3 фоизи ёпилган, шунингдек, эркаклар ва аёллар учун мўлжалланган кийим-кечак ҳамда оёқ кийим дўконларининг мос равишда 1,3 ва 1 фоизи ёпилган.
Тошкент шаҳридаги 10-сонли Яккасарой тумани тез тиббий ёрдам бўлимининг коронавирус инфекциясига қарши ташкил этилган махсус бригадаси шифокори Шерали Баҳронов қўшимча тўловлар тўланмаётганини маълум қилди.
Мамлакатимизда аҳоли орасида коронавирусга чалиниш ҳолатлари учраб турибди. Жумладан, Тошкент шаҳрида бу кўрсаткич нисбатан юқори эканини кўриш мумкин.
АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.