2020 йил 28 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 21 699 (+193) нафарни ташкил этмоқда.
Пойтахтлик 61 ёшли М.М. (эркак) 10 июль куни ўзида коронавирус инфекциясининг белгиларини сезгач, уйда даво муолажаларини олган. Бироқ аҳволи оғирлашгач, 20 июль куни шифокорга мурожаат қилган ва тиббиёт муассасасида стационар режимда даволанишга ўтказилган.
Тошкент шаҳрида яшаган 50 ёшли Р.Д. (эркак)да 16 июль куни “COVID-19” тасдиқланган ва Вирусология илмий-текшириш институти клиникасига ётқизилган.
Тошкент шаҳар Учтепа туманида яшаган 34 ёшли Ш.М. (аёл) жорий йил 16-21 июль кунлари шаҳар 9-сон туғруқ комплексида “27 ҳафталик 6-ҳомиладорлик, 5-туғруқ, икки томонлама пневмония, камқонлик, нафас етишмовчилиги” ташхиси билан даволанган.
Тошкент шаҳар Чилонзор туманида яшаган 64 ёшли А.А. (аёл)да жорий йил 17 июль куни COVID-19 тасдиқланган ва COVID-19 инфекцияси ўта оғир кечиши ҳамда икки томонлама пневмония ташхиси билан Вирусология ИТИ клиникасига ётқизилган.
Тошкент шаҳар Чилонзор туманида яшаган 35 ёшли З.Х. (аёл) 15–20 июль кунлари шаҳар 7-сон туғруқ комплексида “3-ҳомиладорлик, икки томонлама пневмония, камқонлик” ташхиси билан стационар шароитида даволанган.
25 июль куни соат 04.59 да 101 рақамига Юнусобод туманидаги А. Дониш ва Мойқўрғон кўчалари кесишмасида жойлашган “Шохсарой” ресторанида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушди.
Тошкент шаҳар Яшнобод туманида яшаган 53 ёшли Б.Т. (эркак)да жорий йил 11 июль куни “COVID-19” тасдиқланган ва Вирусология илмий-текшириш институти клиникасига ётқизилган.
Тошкент шаҳар Яшнобод туманида яшаган 64 ёшли Х.Х. (аёл)да жорий йил 13 июль куни “COVID-19” тасдиқланган ва Вирусология илмий-текшириш институти клиникасига ётқизилган.
Интернет тармоғида Олмазор тумани ИИО ФМБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими катта инспектори подполковник Ф. Холовнинг туман ИИО ФМБ профилактика инспекторларига ички ишлар органлари шахсий таркибидан иш натижаларини оширишни талаб қилиб йўллаган мурожаатининг аудиоёзуви тарқалди.
Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида яшаган 65 ёшли Ш.Г. (эркак)да 4 июлдан касаллик белгилари (тана хароратининг кўтарилиши, йўтал) бошланган. Унда “COVID-19” тасдиқлангач, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасига ётқизилган.
Тошкентда COVID-19га қарши кураш учун 195 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилди. Ушбу маблағлар карантин марказларни таъминлаш, тиббиёт ходимлари маошлари, гигиеник воситалар ва бошқа нарсаларга сарфланди. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот котиби Фурқат Маҳмудхўжаев АОКАда бўлиб ўтган брифингда хабар қилди.