Бугун, соат 19:30 ларда пойтахтимизнинг Сергели туманида жойлашган "Қушқўрғон" маҳалласидаги омборлардан бирида портлаш содир бўлди.
Бугун, 31 июль куни соат 13:10 да Сергели тумани Қўйлик-5 даҳасида жойлашган нонвойхона ва лаваш тайёрлаш ошхонасида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушди.
🔹Жорий йилнинг 30 июль куни соат 19:40 ларда Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳ кўчасида "Captiva", "Cobalt", "LADA Vesta", яна бир "Cobalt" ва "BMW X5" русумли автомобиллар олдинма-кетин тўқнашиши оқибатида ЙТҲ содир бўлди.
Мазкур факт бўйича жиноят иши қўзғатилди. Жиноятчига нисбатан тегишли чоралар кўрилди.
Халқимизда “Ўзингга раво кўрмаган нарсани ўзгага раво кўрма” деган нақл бор. Аммо, афсуски, орамизда ана шу пурмаъно нақлга амал қилмайдиганлар ҳам учраб туради.
Ижтимоий тармоқларда Қибрай туманида 5 нафар шахс қасддан ўлдирилганлиги ҳақида хабарлар тарқалган.
Туман ИИО ФМБ ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми ("Фирибгарлик") билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов давом этмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Исмоналиев Шоядбек Шерали ўғли, 1997 йилда туғилган, ўта оғир жиноятни содир этганликда гумонланмоқда.
Тошкентнинг Миробод туманида ишчи гуруҳ томонидан марказий кўчаларда пешлавҳалари, эълонлар, рекламалар матнларининг давлат тилида ёзилиши, имло қоидаларига риоя этилиши ўрганилди.
27 июль куни тахминан соат 13:00 да Яккасарой туманидаги Бобур ва Боходир кўчалари кесишмасида Shacman русумли юк автомобили ҳайдовиси Б.К. (1979 й.т.) белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.
Тошкент шаҳар Яккасарой туманида икки йигит Telegram бот орқали гиёҳванд модда сотиб олиб, истеъмол қилиб келган. Бу ҳақда Олий суд ахборот хизмати хабар қилди.