Россия президенти Владимир Путин ҳамда Шимолий Кореанинг лидери Ким Чен Иннинг қиёфадошлари “ЖЧ-2018” доирасида ўтказилган Россия-Уругвай матчини томоша қилгани келишган.
Британия ҳукумати АҚШ президенти Дональд Трамп ва Россия етакчиси Владимир Путин ўртасида ўтказилиши режалаштирилаётган учрашувдан хавфсирамоқда.
Москва ва Вашингтон Владимир Путин ва Дональд Трампнинг учрашиши ҳақида келишувга эришди. Бу ҳақда Россия етакчисининг ёрдамчиси Юрий Ушаков маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
АҚШ Олий суди Дональд Трампнинг бир қатор мусулмон давлатлари фуқароларини АҚШга киритмаслик тўғрисидаги фармонини қонуний деб топди. Бу ҳақда Reuters’га таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Трамп аввал НАТО саммитида қатнашиб, сўнг Путин билан учрашади. Аввалроқ, АҚШ президенти Дональд Трамп ва Россия президенти Владимир Путин июль ойи ўрталарида, НАТО саммитидан кейин учрашиши ҳақида хабар берган эдик.
АҚШнинг биринчи хоними Мелания Трампнинг мигрантлар билан учрашишга кийиб борган кийими катта можароларга сабаб бўлди.
АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон чоршанба куни Москвада Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров билан музокаралар ўтказади, деб хабар берди РИА Новости.
АҚШ президенти Доналд Трампнинг айтишича, шу пайтгача у билан турмуш ўртоғи ўртасида ҳозиргидек яхши муносабат бўлмаган экан. Бу ҳақда «Хабар» нашри хабар бермоқда.
Россия президенти Владимир Путин Исроил бош вазири Биняьмин Нетаньяхуни амалий учрашув ҳамда 15 июль куни Москвадаги “Лужники” стадионида бўладиган жаҳон чемпионати финал ўйинига таклиф қилди. Бу ҳақда Maariv нашри хабар берди.
АҚШ президенти Дональд Трамп Жанубий Каролина штатида ўзининг сайловчилари билан учрашуви чоғида, парик тақадиганларга сайловларда иштирок этмасликни маслаҳат берди.
Норвегия депутатлари АҚШ Президенти Дональд Трампни Нобель мукофоти учун илгари суришмоқчи, дея таъкидламоқда Интерфакс нашри.
АҚШнинг Лексингтон шаҳридаги ресторанлардан бирида АҚШ Президентининг матбуот котиби Сара Сандерсга хизмат қилишдан бош тортишди, дея хабар қилмоқда "Даракчи" нашри.