Россия президенти Владимир Путин ака-ука Кокоринлар ва Павел Мамаев томонидан дўппосланган мулозимларни давлат мукофотлари билан тақдирлади.
"Валдай" клуби йиғилишида қатнашган Россия президенти Владимир Путин Яқин Шарқдаги мавжуд муаммо ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда Islam-today хабар бермоқда.
Абдулла Авлоний номидаги халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти ва Россиянинг А.С. Пушкин номидаги рус тили давлат институти ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзолади. Ушбу шартнома Россия Президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида имзоланди.
Россия президенти Владимир Путин мамлакатнинг Ўзбекистонда ҳарбий техника ишлаб чиқаришни бошлашга тайёрлигини маълум қилди, деб хабар беради «Podrobno.uz».
Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга Тошкентдаги самимий қабул учун миннатдорлик изҳор қилди, шу билан бирга, у Ўзбекистон раҳбарининг ўзи ҳақидаги сўзларини бироз бўрттирилган деб атади, дея хабар бермоқда ТАСС.
Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўз чиқишида Россия раҳбарининг тарихга қўшган ҳиссасини ошириб кўрсатганини қайд этди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия президенти Владимир Путин музокараларни делегациялар аъзолари иштирокида кенгайтирилган таркибда давом эттирди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Америка Қўшма Штатлари президенти Дональд Трамп самолётда тутун пайдо бўлган пайтда ўзини хотиржам тутган рафиқаси Меланья Трампни мақтади. У бу ҳақда Монтанадаги митинг давомида маълум қилди, тадбирдан тўғридан-тўғри трансляция Трампнинг фейсбукдаги саҳифасида эфирга узатилди.
18-19 октябрь кунлари Россия президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи бўлиб ўтади. Ташриф доирасида қатор ҳужжатлар тўплами имзоланиши кутилмоқда.
Россия президенти Владимир Путин расмий ташриф билан Ўзбекистонга 18 октябрь куни кечқурун етиб келади. Бу ҳақда Turon 24 хабар берди.
АҚШ сенаторларининг бир гуруҳи президент Дональд Трампдан Саудия Арабистони билан амалга оширган барча молиявий амалиётлари ҳақида маълумот беришни талаб қилди. Бу ҳақда ABC News хабар бермоқда.
АҚШ президенти Дональд Трамп Федерал захира тизими томонидан таянч фоиз ставкасини ошириш сиёсатини ўзининг президент лавозимидаги муваффақиятлари учун энг катта хавф деб ҳисоблашини айтди. Бу ҳақда у Fox Business нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.