“NBC News”нинг хабар беришича, Техас штатида истиқомат қилувчи аёл ичида болалари бўлган машинасини ўғирламоқчи бўлган жиноятчини отиб ташлаган.
Пекин Вашингтоннинг хитой молларига бож киритиш қарорини танқид остига олди, деб хабар қилди РИА Новости.
АҚШ президенти Дональд Трампнинг тўнғич ўғли Кичик Дональд Трамп АҚШ мустақиллиги куни муносабати билан америкаликларни отасининг антиқа сурати билан табриклади.
АҚШнинг Флорида штатидаги ранчога чақмоқ тушиши оқибатида юз берган ёнғинда тахминан 300 та экзотик ҳайвон ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
АҚШдаги Озодлик ҳайкали супасига бир аёл чиқиб олганидан кейин, полициячилар Озодлик оролидан сайёҳларни эвакуация қилди, деб ёзади Forum Daily.
Россияга ташриф буюрган АҚШ конгресси аъзоси, сенатор Жон Нили Кеннеди Москвага нисбатан шафқатсиз чоралар кўрилиши мумкинлигини маълум қилган. Бу ҳақда сенатор «Корреспондент» газетасига берган интервьюсида айтиб ўтган, деб ёзмоқда «Газета.ru».
Facebook компанияси табиий тил устида ишлаш технологиясига ихтисослашган Bloomsbury AI стартапини сотиб олди. Бу ҳақда Facebook Academicс саҳифасида маълум қилинди, деб ёзмоқда «Корреспондент.net».
2019 йилда Қўшма Штатлар мудофаа тизимига ажратиладиган маблағ миқдори 716 миллиард долларга чиқади.
АҚШ президенти Дональд Трамп Шимолий Корея охирги саккиз ой мобайнида ракета учириш ва ядро синовларини амалга оширмаганлигини маълум қилди ва унинг сай-ҳаракатларисиз Вашингтон Пхеньян билан уруш олиб бораётган бўлишини таъкидлаб ўтди. Бу ҳақда у 3 июль, сешанба куни Twitter’даги саҳифасида маълум қилди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Tesla компаниясининг бош муҳандиси Даг Филд беш йиллик фаолиятидан кейин компанияни тарк этди. Бу ҳақда «РИА Новостти» хабар берди.
Хитойда ОАВга АҚШ президенти Дональд Трампга нисбатан кескин фикрлар билдириш чекланди. Шунингдек, Трамп ҳамда Оқ уй маъмурияти вакилларининг савдо уруши юзасидан айтган изоҳ ва фикрларини ХХР ҳукуматининг расмий баёнотидан олдин эълон қилиш тақиқланди.
Американинг Айдахо штатида 30 ёшли Тимми Киннер исмли шахс болалар байрамига пичоқ билан бостириб борди ва тўққиз кишини пичоқлади, деб хабар беради New York Post.