41 ёшли Вики Арчер ВВСдаги ҳамкасбларига унга бироз дам кераклигини айтган. У уйига кетган, орадан бироз вақт ўтгач эса қўшнилари уни ўлик ҳолда топишган.
АҚШнинг бир гуруҳ сенаторлари конгресс юқори палатасига Саудия Арабистони меросхўр шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон ал Саудни журналист Жамол Хашогги ўлими туфайли жавобгарликка жалб қилиш талаби битилган резолюция лойиҳасини тақдим этди.
Профессионал бокснинг супер ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифасида WBA Interсontinental камари соҳиби бўлган ўзбекистонлик боксчи Муроджон Аҳмадалиев навбатдаги жангида жаҳон чемпионлиги камари соҳиби билан жанг ўтказмоқчи. Бу ҳақда 5 декабрь куни спортчи ўзининг "Instagram"даги саҳифасида амалдаги чемпионга қилган мурожаатида маълум қилган.
Итлар учун янги мода Американинг Аризона штатида пайдо бўлди. Америкаликлар ўзларининг уй ҳайвонларига жайра игналарини эслатувчи либос кийдиришмоқда, деб хабар қилади Pedestrian TV.
Вашингтондаги кафедрал соборда катта Жорж Буш билан видолашиш маросими вақтида Дональд Трамп Барак Обама ва унинг рафиқасининг қўлини сиқди, бироқ Клинтонлар оиласига эътибор ҳам бермади.
АҚШ Ўрта ва қисқа масофага учадиган ракеталарни йўқ қилиш бўйича шартнома (ЎҚРБШ) доирасидаги қуролга эга бўлишни истаса, Россия ҳам шундай қилади. Бу ҳақда Россия Федерацияси президенти Владимир Путин журналистларга маълум қилган.
Америкалик тимсоқлар бўлган ҳовузга тушиб кетиши ҳолати видеога тушди.
АҚШ Давлат департаменти вакилининг маълум қилишича, яқин вақт ичида Керч бўғозида ушланган Украина ҳарбий-денгиз кучлари денгизчилари озод қилинмаса, Россия «азоб-уқубат ва оқибатларга» дуч келади.
57 ёшли таниқли актёр Эдди Мёрфи 10-бор ота бўлди, актриса Пейж Батчер унга ўғил ҳадя этди. Бу жуфтликнинг иккинчи фарзанди, улар икки йил олдин қизли бўлишганди (Изи).
Профессионал боксчиларнинг янги рейтинги эълон қилинди. Унга кўра, иккинчи енгил вазн тоифаси (55,3 кг) да ўз жангларини ўтказаётган Муроджон Аҳмадалиев ноябрь ойида ўтказган жангидан сўнг рейтингнинг биринчи поғонасига жойлашган.
АҚШ Эронга кучини кўз-кўз қилиш мақсадида Форс қўлтиғига ҳарбий кемаларни юбормоқчи, деб хабар қилди РИА Новости .
Нафақат Болливудда балки Голливудда ҳам машҳур бўлган ҳинд актрисаси Приянка Чопранинг америкалик хонанда Ник Жонас билан никоҳ тўйи бўлиб ўтди. Бу ҳақда My Day хабар бермоқда.