Япония, АҚШ ва Жанубий Корея вакиллари 7 сентябрь куни Токиода учрашиб, КХДР атрофидаги вазият бўйича маслаҳатлашувлар ўтказади.
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Американинг амалдаги етакчиси Жо Байденнинг нутқини танқид қилиб, унда Трамп ва республикачиларни АҚШ асосларига таҳдид солувчи экстремистик куч тимсоли деб атади.
Нью-Йорк полициясининг истеъфодаги зобити Томас Вебстер 2021 йил 6 январь куни АҚШ Конгресси биносига бостириб киргани ва полиция ходимига металл байроқ таёқчаси билан ҳужум қилгани учун ўн йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп ва унинг тарафдорлари АҚШ асосларига таҳдид солувчи экстремистик куч, деди АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байден.
Россиянинг Вашингтондаги элчихонаси Қўшма Штатларни Россия оммавий ахборот воситаларига қарши ташвиқот кампанияларини тўхтатишга чақирди.
АҚШ NASAMS зенит-ракета комплексларини Украинага бермади, деди Пентагон матбуот котиби Патрик Райдер.
Қўшма Штатлар Ҳиндистондан Россия билан муносабатларни узишини талаб қила олмайди, деди ҳинд ёзувчиси ва журналисти Уллех Н.П. Wiener Zeitung газетаси учун мақоласида.
Лос-Анжелес ҳукумати қашшоқликка қарши кураш доирасида маҳаллий аҳолига уч йил давомида ҳар ой минг доллар тўлай бошлади.
АҚШ Украина томонидан қарши ҳужумга тайёргарлик кўришда иштирок этмоқда, деб хабар бермоқда CNN Америка, Ғарб ва Украина манбаларига таяниб.
Қўшма Штатлар Россия ва Хитойга юқори технологияли баъзи компьютер чипларини сотишга чекловлар киритди.
2022 йил 31 августда Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов мамлакатимизда дипломатик миссиясини якунлаётган Америка Қўшма Штатларининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Дэниел Розенблюмни қабул қилди.
Қўшма Штатлар Украинанинг Россия назоратидаги ҳудудларини Россия Федерацияси таркибига киритиш бўйича референдумлар ўтказилган тақдирда Россияга қарши янги чоралар, жумладан, иқтисодий санкциялар жорий қилиши мумкин, деди АҚШ Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбарининг биринчи ўринбосари Ведант Пател.