АҚШ президенти Жо Байден Оқ уй раҳбари лавозимига номзод Доналд Трампнинг психологик ҳолатини шубҳа остига олди . Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда .
Республикачилар партиясидан президентликка номзод Доналд Трамп ноябрь ойида бўлиб ўтадиган сайловда ғалаба қозонса , тадбиркор Илон Маскни ўзининг маслаҳатчиси сифатида кўришни исташини айтди. Сиёсатчининг сўзларидан Reuters иқтибос келтирмоқда .
Polymarket онлайн платформаси маълумотларига кўра, букмекерлар собиқ президент ва Республикачилар партиясидан номзод Доналд Трамп етти штатдан тўрттасида ғалаба қозонишини, бироқ сайловда кичик фарқ билан ютқазишини башорат қилмоқда.
Фаластинни қўллаб-қувватлаган минглаб намойишчилар Американинг Чикаго шаҳри кўчалари бўйлаб АҚШ Демократик партияси миллий қурултойи ўтказиладиган United Center спорт аренаси томон ҳаракатланмоқда, деб хабар бермоқда «РИА Новости» мухбири.
АҚШнинг собиқ раҳбари ва Республикачилар партиясидан президентликка номзод Доналд Трамп сайловда ғалаба қозонса, давлат қарзини камайтиришга ваъда берди. Бу ҳақда сиёсатчининг Пенсилваниядаги сайловолди митингидаги нутқига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда .
Америкаликлар АҚШ вице-президенти ва давлат раҳбари лавозимига номзод Камала Харриснинг иқтисодий сиёсати бузғунчи эканлигини англаб олишлари керак, деди республикачи сенатор Рон Жонсон . Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда .
АҚШ ҳарбийлари Яманда исёнчи «Ансор Аллоҳ» гуруҳининг ҳутийларга тегишли учувчисиз учиш аппаратини нишонга олди. Бу ҳақда АҚШ Марказий қўмондонлиги (CЭНТCОМ) маълумотларига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Вашингтон Украина Қуролли кучларига Курск вилоятига ҳужумда АҚШ етказиб берган қуроллардан фойдаланишни тақиқлади, деб ёзади Reuters ахборот агентлигига таяниб. Унинг тушунтиришича, Оқ уй Россия билан тўғридан-тўғри можародан қўрқади.
Республикачилар партиясидан президентликка номзод Доналд Трампнинг сиёсати рақиблариникидан кўра фойдалироқ, бироқ сиёсатчи провокациялар уюштиришда давом этса, бу унинг ноябрдаги президентлик сайловларида мағлуб бўлишига олиб келиши мумкин, деди сенатор Линдси Грем NBC телеканалида. Унинг сўзларига кўра, Трамп сиёсатчи сифатида яхши, аммо шоуменнинг ютуқлари ишончни сусайтириши мумкин.
АҚШда Федерал захира тизимининг инфляцияга қарши кураш чоралари туфайли ипотека ставкалари юқорилигича қолмоқда, деб ёзади The Financial Times. Натижада уй-жой савдоси пасайиб, ижара ставкалари ошиб кетди.
Доналд Трамп президентлик сайловларида ғалаба қозонса, Хитойга қарши курашиш унинг ташқи сиёсатида устувор йўналиш бўлади . Бу ҳақда АҚШ вице-президентлигига Республикачилар партиясидан номзодJeyms Devid Vens Fox News телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Қатарда Исроил ва ҲАМАС ўртасида алмашинув битими бўйича музокаралар раунди якунланди.