Россия ТИВ раҳбарининг сўзларига кўра, Москва халқаро ҳужжатларни имзолашда ёлғон гапиришига йўл қўймайди.
Грета Тунберг санъаткорлар оиласида дунёга келган. 2018 йилдаги маҳаллий иншолар танловида Иқлим ўзгариши ҳақидаги иншоси билан ғолиб бўлганидан сўнг, дунёга атроф-муҳит фаоли номи билан танилган. 2019 йилда Нью-Йоркда бўладиган конференцияга самолётда учишни рад этиб (бу табиатга зарар келтирадиган сабаблардан бири деган у), кема орқали 2 ҳафтада етиб борган. Экологик фаол қизнинг Instagram саҳифасида 15 миллионга яқин обуначиси бор.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебрейесуснинг қайд этишича, ҳозир дунёда қўлланилаётган туберкулёзга қарши вакциналар бундан юз йил аввал яратилган ва уларнинг самарадорлиги талаб даражасида эмас.
АҚШнинг собиқ давлат котиби Генри Киссинжер Украинанинг Шимолий Атлантика альянсига кириши ҳақидаги фикрини ўзгартирганини ва энди бу мамлакат келажакда НАТОга қабул қилиниши кераклигига ишонишини таъкидлади
Давлат активларини бошқариш агентлиги «Фарғонаазот» устав капиталидаги 99,02 фоиз давлат акциялар пакетини хусусийлаштириш бўйича Indorama Corporation (Сингапур) компанияси билан келишувга эришилганини маълум қилди.
Путиннинг сўзларига кўра, 11 ой давомида ялпи ички маҳсулот атиги 2,1 фоизга қисқарган, йил якунлари бўйича эса у 2,5 фоизга қисқариши кутилмоқда.
Аввалроқ Белстат 2022 йил учун йиллик инфляция 12,8 фоизга ошгани ҳақида хабар берган эди.
Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 17 январь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шимоли-шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-14, кундузи 1-3 даража совуқ бўлади.
НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Германия ҳукумати Украинага Leopard 2 танкларини юбориши кераклигини таъкидлади.
Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 16 январь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шимоли-шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 14-16, кундузи 3-5 даража совуқ бўлади.
Филлипснинг ишончи комилки, Москвадаги тартибсизликлар Вашингтон Украинадаги давлат тўнтаришини қўллаб-қувватлагандагина кучайган.
Бу чора бир қатор ўзгаришларга олиб келади, жумладан, ниқоб тақиш бўйича тавсиялар бекор қилинади, деб ёзади “ТАСС”.