Нима учун чумоли ер остига тўплаб қўйган донлар ердан ўсиб чиқмайди?! Бу савол кўпчиликни қизиқтириши турган гап.
ФИФА ЖЧ-2018 рамзий терма жамоасини эълон қилди. Рамзий терма жамоа мухлисларнинг овоз бериши орқали аниқланган.
Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 26 июль куни Тошкентда ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 18-20, кундузи 33-35 даража иссиқ бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Қирғизистон ҳукумати ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш давлат хизмати билан мазкур йўналишдаги жиноятларга қарши курашиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.
Японияда 23 июль куни жазирама сабабли 13 киши ҳалок бўлди, икки мингдан ортиқ одам қуёш уриши билан шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда 24 июль, сешанба куни Япония метеохизмати маълум қилди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 25 июль куни Тошкентда ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эсаётган шамолнинг тезлиги секундига 12-17 метргача етиши мумкин. Кечаси 19-21, кундузи 34-36 даража иссиқ бўлади.
Барселона" яримҳимоячиси Андре Гомеш фаолиятини "Ювентус"да давом эттириши мумкин, дея хабар беради Don Balon.
Барқарор халқаро иқтисодиёт ва нефть баҳоси ўсиб бориши кейинги йилда авиасаёҳат қиймати юқорилашига олиб келади. Авиақатновлар 2.6 фоизга, меҳмонхона харажатлари эса 3.7 фоизга ошади. Прогнозга кўра, савдо уруши оқибатлари ҳам бунга таъсир ўтказолмайди.
Олий Мажлис Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлисида сенаторлар тўйлар бўйича бир қарорга келганди. Қайд этилишича, тўй-ҳашам ва бошқа оилавий тадбирларни ихчам ўтказишни йўлга қўйишга муайян меъёрий ҳужжат билан эмас, одамлар ўртасида кенг кўламли тарғибот-ташвиқот, шахсий ибрат, намунали тадбирлар мисолида эришиш ҳар жиҳатдан фойдали экани билдирилган.
Россиянинг Урал минтақасида жойлашган Частоозерье қишлоғида «Ватанга хизмат қилиш» композицияси ўртасида туриши керак бўлган Владимир Путиннинг бронза ҳайкали маҳаллий гўшт комбинатининг гаражидан топилди. Бу ҳақда журналист Андрей Виползов Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.
Шифокор Абдулазиз Акрамов ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Соғлиқни сақлаш вазирининг иш фаолияти юзасидан қатъий муносабатини билдирди. Унда, нафақат, оддий шифокорнинг, балки бутун соғлиқни сақлаш тизимининг ачинарли аҳволи ифодасини топган. Қуйида вазирга ёзилган очиқ хатни тўлалигича эътиборингизга ҳавола этамиз.
Ҳиндистон АҚШда коинот қурилмалари учун қуёш батареялари панелларини ишлаб чиқариш технологиясини харид қилди ва бу батареяларни мустақил равишда ишлаб чиқармоқчи.