"Толибон" Aфғонистонни атиги 10 кун ичида босиб олиб, кўпчиликни ҳайратда қолдирди. Мамлакатни расман ким бошқариши ва янги ҳукуматга ким кириши ҳозирча номаълум. Aммо ташкилотнинг асосий арбоблари ҳақида маълумотлар бор.
Бола ҳуқуқлари бўйича вакилга айни вақтда Туркия давлатида истиқомат қилиб келаётган ҳамюртимиз А.С. томонидан мурожаат келиб тушди.
Туркманистоннинг Франциядаги элчиси Шоҳрат Жумаев "бошқа ишга ўтиши муносабати билан" лавозимидан озод этилди.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг қайд этишича, тижорат банкларининг узоқ муддатли ресурс базаси ва кредитларнинг мақбул фоиз ставкаларини шакллантириш бўйича, кечиктириб бўлмайдиган чораларни кўришимиз талаб этилади.
"Биз бу ташкилотни кучайтиришимиз лозим. Бу ерда бошқаларнинг ҳам иштироки зарур, жумладан, қўшниларимиз Ўзбекистон ва Тожикистоннинг ҳам", — деди Назарбоев.
Мактабгача таълим вазирлиги тарбияланувчиларнинг саломатлиги ва ўтказилаётган суруштирув ишлари натижалари бўйича қўшимча маълумот бериб бориши айтилган.
Манбанинг маълум қилишича, Шавкат Мирзиёевнинг Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер билан телефон орқали мулоқотида Германия, Афғонистон ва Европа Иттифоқи фуқароларини Тошкент аэропортидан транзит сифатида фойдаланиш орқали эвакуация қилишни давом эттириш юзасидан келишувга эришилган.
Украинанинг 30 йил ичидаги энг катта хатоси - Россия билан дўстона қўшничилик муносабатларидан воз кечиши бўлди, деди 2014 йилда давлат тўнтаришидан кейин мамлакатни тарк этган Украинанинг собиқ раҳбари Виктор Янукович.
Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимовнинг ёзишича, иқтисодий қолоқлик ва имкониятлар тенгсизлиги келажакда Ўзбекистон тинчлиги учун хавф туғдириши мумкин. «Бизнинг иқтисодий даражамизда биздек тинч мамлакатлар деярли йўқ, бизнинг даромадларимиз анча „хавфли“ чегарада», — дейди у. Шунингдек, у афғонистонлик юқори малакали кадрларни Ўзбекистонга олиб келиб, бошпана бериш имкониятини кўриб чиқишни ҳам таклиф қилди.
"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду ёзда клубини ўзгартириши мумкин.
Ғарб матбуоти хабар беришича, дипломатлар ва тинч аҳолини эвакуация қилаётган ҳарбий самолётлар сешанба куни эрталабдан Кобул аэропортидан жўнай бошлаган.
Президент Гурбангули Бердимуҳамедов Туркманистон ғарбидаги Туркманбоши шаҳрида бўлган кунларда маҳаллий аҳолига озиқ-овқат дўконлари ва банкоматлар олдида навбатда туриш тақиқланди.