Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Алишер Усмонов

Алишер Усмоновнинг тузилмалари Alibaba Group билан стратегик шериклик ўрнатди

Алишер Усмоновнинг тузилмалари Alibaba Group билан стратегик шериклик ўрнатди

Alibaba Group, «Мегафон», Mail.Ru Group ва Россия тўғридан-тўғри инвестициялар фонди Владивостокдаги иқтисодий форумда стратегик шериклик тузилгани ҳақида эълон қилди. Бу ҳақда Forbes хабар бермоқда.

Киритилди: 15:57 12.09.2018. Ўқилди: 1447 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Ўшда Ўзбекистоннинг қўллаб-қувватлаши остида қурилган мактаб фойдаланишга топширилди

Ўш шаҳрида Ўзбекистоннинг қўллаб-қувватлаши остида қурилган Алишер Навоий номидаги 18-сонли янги замонавий мактаб-гимназиясининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Қирғизистоннинг "Турмуш" нашри шу ҳақида хабар берди.

Киритилди: 05:46 03.09.2018. Ўқилди: 1234 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Алишер Усмонов — Шавкат Мирзиёевга: «Бутун ўзбек халқининг умидлари сизнинг қўлингизга топширилган»

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 29 август куни миллиардер Алишер Усмоновни «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мукофотлаш ҳақида фармон имзолаган эди. 31 август куни Алишер Усмонов ушбу орденни Президентнинг шахсан ўзидан қабул қилиб олди. Шундан сўнг у кичик бир нутқ билан чиқиш қилди.

Киритилди: 21:21 01.09.2018. Ўқилди: 1562 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Ўзбекистонда МДҲда ягона бўлган 4K форматли телеканал ишга туширилади

1 сентябрь куни Ўзбекистонда 4K форматидаги илк телеканал — Lux.TV ишга туширилади. Бу ҳақда ЎзМТРК раиси Алишер Ходжаев Facebook саҳифаси орқали маълум қилди.

Киритилди: 11:24 31.08.2018. Ўқилди: 1465 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Рашиджон Қодиров иши: Алишер Ҳодиев ҳибсдан озод этилди

Собиқ бош прокурор Рашиджон Қодировга нисбатан очилган жиноят иши бўйича гумонланувчи тадбиркор Алишер Ҳодиев Испанияда Ўзбекистон Бош прокуратураси қарори асосида ҳибсдан озод этилди, деб ёзади «Газета.uz» ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбасига таяниб.

Киритилди: 10:23 31.08.2018. Ўқилди: 1629 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Рашиджон Қодиров иши: Алишер Ҳодиев ҳибсдан озод этилди

Собиқ бош прокурор Рашиджон Қодировга нисбатан очилган жиноят иши бўйича гумонланувчи тадбиркор Алишер Ҳодиев Испанияда Ўзбекистон Бош прокуратураси қарори асосида ҳибсдан озод этилди, деб ёзади «Газета.uz» ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбасига таяниб.

Киритилди: 10:04 31.08.2018. Ўқилди: 1421 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Forbes’нинг энг нуфузли россияликлар рейтингига Алишер Усмонов ва Искандар Маҳмудов киритилди

Forbes энг нуфузли россияликлар рейтингини эълон қилди.

Киритилди: 19:37 30.08.2018. Ўқилди: 2298 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Forbes энг нуфузли россияликлар рейтингини тузди. Алишер Усмонов нечанчи ўринда?

Forbes нуфузли россияликларнинг биринчи рейтингини тузиб чиқди. У 100 нафар энг нуфузли мансабдор, тадбиркорлар, топ-менежерлар ҳамда куч тузилмалари вакилларини ўз ичига олди.

Киритилди: 14:20 30.08.2018. Ўқилди: 1812 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Германия компанияси Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимида 27 млн долларлик лойиҳаларни амалга оширади

Жиззахда вилоятнинг сармоявий салоҳиятини ошириш ва тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишга бағишланган халқаро инвестицион форум доирасида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов ҳамда Германиянинг нуфузли “VAMs GmbH” компанияси раҳбари Исроил Изохов ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги келишув имзоланди. Унга кўра, мамлакатимизда аҳолига нефрологик ва гемодиализ ёрдам соҳасида янги инвестиция лойиҳа амалга оширилади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Киритилди: 12:38 30.08.2018. Ўқилди: 1150 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Шавкат Мирзиёев фармонига кўра Алишер Усмонов «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан тақдирланди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 29 август куни USM Holding акциядорлик жамияти асосчиси, россиялик тадбиркор ва миллиардер Алишер Бурҳонович Усмоновни «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан тақдирлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.

Киритилди: 23:21 29.08.2018. Ўқилди: 1895 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Oнкологик хасталикларга шифо истаб хорижга боришга ҳожат йўқ

Онкологик касалликлар бугунги кунда бутун дунёда инсон саломатлигига жиддий таъсир этаётган долзарб тиббий-ижтимоий муаммодир. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, бундай касалликлар билан касалланиш кўрсаткичи йилдан йилга ўсиб бормоқда. Маълумки, онкологик касалликларнинг олдини олиш ва эрта босқичларда аниқлаш – жуда муҳим омил ҳисобланади. Онкологик касалликлар эрта босқичда самарали даволанса, ушбу дарддан тўлиқ фориғ бўлиши мумкин. Бу борада сўнгги йилларда мамлакатимизда кўплаб амалий саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 4 апрелда қабул қилинган “2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида онкология хизматини янада ривожлантириш ва аҳолига онкологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори аҳолига ихтисослашган онкологик тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини яхшилаш ва кўламини кенгайтириш, аҳолининг барча қатламини тўла қамраб олувчи тизимни шакллантириш ва ривожлантиришда муҳим дастуриламал бўлмоқда. Мазкур қарор асосида кўплаб ишлар амалга оширилмоқди. Жумладан, жорий йил 28 август куни Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказида «Elekta Infinity» фирмасининг замонавий чизиқли тезлаткич нур бериш ускунасининг ўрнатилганлиги муносабати билан, унинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Маълумки, нур терапия – онкологик беморларни даволашдаги асосий усуллардан бири ҳисобланади. У жарроҳлик усули билан бирга комбинирланган ва алоҳида шаклда қўлланилади. Ушбу усул паллиатив ва симптоматик даво учун ҳам ишлатилади. Ривожланган давлатларда нур терапия онкологик беморларнинг 60 фоиздан ортиғини даволашда қўлланилади. Марказнинг нур терапия ўтказувчи чизиқли тезлаткичи билан таъминланиши эса йилдан йилга ривожланиб, янгиланиб бораётган янги технологияларни амалиётда қўллаш имконини беради ва нур терапия ўтказиладиган беморлар контингентининг ортишига, уларнинг ҳаёт сифати ва даволаш натижаларининг яхшиланишига олиб келади. – Ушбу ноёб ва замонавий ускуна жаҳоннинг етакчи клиникаларидагина мавжуд бўлиб, Ўзбекистонда ҳам илк бор онкологик беморларни мана шундай илғор нур терапия ёрдамида даволаш имкони яратилмоқда. Замонавий нур терапиянинг ўрни ва имкониятлари жуда кенг бўлиб, ушбу ускуна нишонга максимал аниқ даволовчи доза беради ва соғлом тўқима ҳамда аъзоларнинг зарарланиш эҳтимолини кескин камайтиради, – дейди Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов. – Натижада, даволаш самарадорлиги ортади, ремиссия даври узаяди, ҳаёт сифати яхшиланади, ножўя таъсирларнинг камайиши ҳисобига беморлар ногиронлиги камаяди, онкологик беморларнинг шифохонада бўлиш даври қисқаради. Бундай самараларга эришиш учун нур терапиянинг ушбу замонавий ҳажмли (3D) конформациялаш усули дунёнинг ривожланган давлатларида ҳам кенг қўлланилади. IMRT/VMAT ускуналарининг қўшимча равишда йўлланилиши эса, ҳаёт учун муҳим бўлган аъзоларга доза юкламасининг кескин камайишига, нурдан кейинги асоратлар хавфининг қисқаришига ва аниқ жараёнга нисбатан оптимал нур терапия ўтказишга имкон беради. Бугунги кунда бош-бўйин, кўкрак қафаси, қорин бўшлиғи ва кичик чаноқ аъзолари ўсма касалликларини даволашда ривожланган давлатларда ушбу технология “олтин” стандарт ҳисобланади. Бундан ташқари, нур терапиянинг ротацион услубда тутамлар интенсивлигини модуляция қилиш (VMAT) натижасида, ускунанинг ўтказувчанлик қобилияти вақтининг 2-3 баробар қисқаришига эришилади. Бу эса, ўз навбатида ўпка, простата бези каби ҳаракатчан аъзолардаги ўсма нишонларини даволашда жуда муҳимдир. Бир сўз билан айтганда, Соғлиқни сақлаш тизимининг бундай юқори технологияга асосланган, инновацион ва замонавий ускуна билан таъминланиши Давлатимиз раҳбарининг ҳалқимиз саломатлигини сақлаш йўлида олиб бораётган оқилона сиёсати маҳсулидир.

Киритилди: 17:22 29.08.2018. Ўқилди: 4888 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Бугун “Исломхўжа” фильмининг премьераси бўлиб ўтади

Бугун Алишер Навоий номидаги киносаройида соат 18:30да ҳақиқий кино ихлосмандлари, мутахассислари томонидан орзиқиб кутилаётган “Исломхўжа” фильмининг премьераси бўлиб ўтади.

Киритилди: 14:07 27.08.2018. Ўқилди: 2011 марта. Фикрлар сони: 0 та.