Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Зўр ТВга раддия: “Бу мусулмонлар учун ҳақорат!”

Зўр ТВга раддия: “Бу мусулмонлар учун ҳақорат!”

Бугун Azon.uz тасарруфига ЗўрТВ телеканалида эфирга узатилган кўрсатувдан видеолавҳа етиб келди.

Аллоҳ таолонинг амри, пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг суннатлари ила собит бўлган, мусулмонлар минг тўрт юз йилдан бери амал қилиб келаётган никоҳ аҳкомларининг устидан мана бундай ҳолатда калака қилиниши на қонун, на инсоф, на мантиқ ва на соғлом ақлга сиғадиган бир ҳодисадир.

Ундан ҳам ачинарлиси, Ўзбекистонда кенг оммага намойиш этиладиган ЗўрТВ телеканали бундай лавҳани эфирга узатиб маънавий саводсизлик намунасини кўрсатгани бизни ташвишга солади. Azon.uz таҳририяти бундай ҳолатни Ислом ва мусулмонлар номига ҳақорат деб билади ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан кўрсатув меҳмони, кўрсатув ташкилотчилари ҳамда уни эфирга узатишга ижозат берган бадиий кенгашнинг хатти-ҳаракатларига Ўзбекистон қонунчилиги асосида ҳуқуқий баҳо берилишини сўрайди.

Шу ўринда Дин ишлари бўйича қўмитага мурожаат қилишни ҳам ўз бурчимиз деб ҳисоблаймиз. Қўмита раҳбариятидан ушбу ҳолат экспертлар томонидан ўрганиб чиқилишини ва тегишли хулоса берилишини сўраймиз. Умид қиламизки, қўмита раҳбарияти бу ҳолатга керакли даражада эътибор қаратади. Чунки миллионлаб томошабинлар кўз ўнгида дин номига қилинган ҳақоратни сўз ва ифода эркинлигидан ажрата билмайдиган фуқаролар қонун олдида жавоб беришлари лозим.

Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун эса Маданият вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва Ўзбекконцерт ташкилоти томонидан ўз ваколат доираларидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган барча қизиқчиларга тарихий шахслар, шунингдек, диний ва ирқий мавзулар устидан ҳазил-мутойиба қилмаслик зарурлиги ҳақида кенг миқёсли тушунтириш ишлари олиб борилиши мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.

Manba: Azon.uz таҳририяти

Ўша видеони қуйидаги ҳавола орқали кўришингиз ва кўчириб олишингиз мумкин.

Киритилди: 20:34 22.04.2019. Ўқилди: 11651 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!