Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Зулфиқор Мусоқовнинг "Ўзбеккино" раҳбари устидан президентга ёзган мурожаати ижро учун "Ўзбеккино"га юборилди

Зулфиқор Мусоқовнинг "Ўзбеккино" раҳбари устидан президентга ёзган мурожаати ижро учун "Ўзбеккино"га юборилди

Таниқли режиссёр Зулфиқор Мусоқов августда "Ўзбеккино" миллий агентлигининг амалдаги раҳбари Фирдавс Абдухолиқов устидан арз қилиб, давлат раҳбарига мурожаат йўллаганди.

Унинг мурожаати бир ой ўтиб, ижро ва кўриб чиқиш учун "Ўзбеккино"га қайтарилган. Агентлик эса кеча шу мурожаат бўйича йиғилиш қилган ва хулосасини айтишини билдирган.

Мурожаатнинг қисқача баёни

✅ ҳаётини кинога бағишлаган мутахассислар турли расмий баҳоналар билан ишдан бўшатилмоқда ёки тўғридан-тўғри таъқиб қилинмоқда;
✅ интернет ва ижтимоий тармоқларда киноижодкорларни қоралаш ва ғийбат, очиқдан-очиқ ҳақорат қилиш муҳити яратиляпти (троллинг);
✅ санъат тижоратга айлантиримоқда;
✅ кўзбўямачилик авж олган;
✅ жамият манфаатлари шахсий бизнеслар билан аралаштириб юборилмоқда;
✅ кино соҳасига алоқаси йўқ, санъат ҳақида мутлақо тушунчага эга бўлмаган одамлар ишга олиниб, уларга олий категорияли режиссёрнинг ойлигидан 1,5 ва 4 баробар кўп маош тўланяпти;
✅ Абдухолиқов устидан 109 нафар кинематографист мурожаат қилишган, уларнинг сафида “Ўзбекфилм", “Ўзбекмултфилм" жамоаси, агентлик бош директорининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Ризаев, молиявий масалалар бўйича директор ўринбосари Н.Маҳмудов, “Ўзбекфильм” директори Фотиҳ Жалолов каби ижодкорлар бор.
✅ Мусоқовнинг фикрича, Ф.Абдухолиқов кино соҳасини бошқаришга мутлақо қобилиятсиз ва у президент сиёсатига қарши иш тутмоқда.

Қайд этиш керак, бу Зулфиқор Мусоқовнинг президентга ёзаётган илк мактуби эмас. У аввал бошқа масалада Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовга ҳам хат ёзган.

Киритилди: 19:42 22.09.2020. Ўқилди: 4266 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!