Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Зойир Мирзаев илк бор ариққа туширилган фермерлар воқеасига изоҳ берди

Зойир Мирзаев илк бор ариққа туширилган фермерлар воқеасига изоҳ берди

Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев тармоқларда кенг муҳокама қилинган мавзу юзасидан илк бор изоҳ берди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.

Хабарингиз бор собиқ бош вазир ўринбосари — Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплексининг раҳбари бўлиб ишлаган Зойир Мирзаев Оққўрғон туманида ариққа туширилган фермерларнинг тармоқларда суратлари тарқалгандан сўнг, лавозимидан озод этилган эди. Мирзаев ОАВга берган интервьюсида ана шу ҳолатга изоҳ берди.

Мирзаевнинг айтишича барча ҳолатга ўзи айбдор бўлган. У янги ўзгаришларга мослаша олмаганлиги сабабли ана шундай ҳолат юз берган.

"Ҳеч ким хатодан ҳоли эмас. Бир нарсани айтай. Вақт керак бўлади. Балким бир йил ўтар, кўпроқ вақт ўтар. Бу нарсани аслида нима бўлганини бутун халқимиз билади. Албатта бу менинг хатойим бўлган. Замоннинг ўзгарганини ҳазм қила олмаганим, мослаша олмаганим сабаб бўлган. Иккинчи тарафи борки, биз раҳбар сифатида нишондамиз. Бугун бу тўғрисида биринчи марта гапиряпман. Ҳақиқий негизини ҳолсиона эшитамиз ҳам, кўрамиз ҳам" - деди Мирзаев.

Шунингдек, ҳоким интервьюда қанча ойлик оласиз деган саволга ойига 10 млн атрофида маош олишини очиқлади.

Киритилди: 06:30 27.01.2020. Ўқилди: 4959 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!