Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Зоминлик ота бешикда ётган икки ойлик қизалоғини уриб ўлдирди

Зоминлик ота бешикда ётган икки ойлик қизалоғини уриб ўлдирди

Жиззах вилояти Зомин тумани, Даштобод шаҳри, Пахтакор маҳалласида яшовчи фуқаро хотини билан жанжаллашаётган вақтида бешикда ётган гўдак қизалоғини  ўлдириб қўйди.  

Воқеага эркакнинг шаръий никоҳидаги бўлган аёли билан келишмовчиликлари сабаб бўлади. 2020 йилнинг сентябр ойида аёл шаръий никоҳидаги эрининг собиқ турмуш ўртоғи билан гаплашаётганидан хабар топгач, жанжал кўтаради. Шу сабаб оилада ҳаловат йўқолади. 2020 йилнинг 9 октябрь куни тунги соат 23 ларда уларнинг бешикда ётган қизи йиғлай бошлайди. Эр аёлнинг болани эплай олмаётганидан жаҳли чиқиб, гўдакни ўзи ухлатмоқчи бўлади. Бу яна жанжални келтириб чиқаради. Эр хотинини уриш учун бешикдаги  ёстиқни олган вақтда, боланинг боши бешик қиррасига тегади. Шу тариқа болага бошқа жароҳатлар ҳам етказилади. 

Эрталаб аёл ички ишлар органларига мурожаат қилади. 2020 йилнинг 17 августида туғилган қизалоқ шифохонанинг жонлантириш бўлимида кўрсатилган ёрдамларга қарамасдан отаси томонидан етказилган жароҳатлар оқибатида вафот этади

Суд тиббий экспертизаси боланинг ўлимига бош мия ёпиқ жароҳат, мия тўқмасининг эзилиши, мия пардаси остига, мия тўқимасига қон қуйилиши каби бир қанча жароҳатлар сабаб бўлганлигини исботлади. Суд айбдор отани 5 йилга озодликдан маҳрум этди. 

Киритилди: 19:14 04.01.2021. Ўқилди: 5093 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!