Бугун 23 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Зинедин Зидан «Реал»нинг «Барселона»га қарши ўйини учун қайдномани эълон қилди. Таркиб йўқотишларга тўла

Зинедин Зидан «Реал»нинг «Барселона»га қарши ўйини учун қайдномани эълон қилди. Таркиб йўқотишларга тўла

Мадриднинг «Реал» клуби Испания Ла Лигасининг 30-туридан ўрин олган «Барселона»га қарши баҳс учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди.

Зинедин Зидан қайдномага 19 нафар футболчини киритди. Ушбу баҳсни ҳимоячилар Серхио Рамос, Даниэль Карвахаль ва Рафаэл Варан жароҳати сабаб ўтказиб юборади. Шунингдек, ҳужумчи Эден Азар ҳам жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлмагани учун ўйинда иштирок этолмайди.

«Реал»нинг қайдномаси билан танишинг:

Дарвозабонлар: Тибо Куртуа, Андрей Лунин, Диего Алтубе;

Ҳимоячилар: Эдер Милитао, Начо, Марсело, Альваро Одриосола, Ферлан Менди;

Ярим ҳимоячилар: Тони Кроос, Лука Модрич, Каземиро, Федерико Вальверде, Иско;

Ҳужумчилар: Карим Бензема, Марко Асенсио, Лукас Васкес, Винисиус Жуниор, Мариано Диас, Родриго Гоэс.

«Реал» ва «Барселона» жамоалари ўртасидаги баҳс Тошкент вақти билан 10 апрелдан 11 апрелга ўтар кечаси соат 00:00 да бошланади. Жамоаларнинг биринчи даврадаги ўйини Мадрид клубининг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланганди.

Киритилди: 08:35 10.04.2021. Ўқилди: 2908 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!