Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

“Зеварда” конида кунлик 120 минг куб метр табиий газ ва 0,02 тонна газ конденсати олинадиган қудуқ очилди

“Зеварда” конида кунлик 120 минг куб метр табиий газ ва 0,02 тонна газ конденсати олинадиган қудуқ очилди

Конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш, углеводородлар захирасини ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини бажариш баробарида, янги қудуқлар бурғиланиб, тугатилган қудуқлар мажмуасида турганлари эса қайта таъмирланиб ишга қўшилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Зеварда” газконденсат конидаги 325-сонли қудуқда бурғилаш ишлари тугатилиб, 2584-2800 метр оралиққа фильтр туширилди.

Қудуқни ўзлаштириш ишларидан сўнг, кунлик 120 минг куб метр саноат миқёсидаги табиий газ ва 0,02 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Маълумот учун: "Зеварда" кони Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида жойлашган бўлиб 1979 йилдан буён ишлатилиб келинмоқда.

Киритилди: 18:42 25.05.2022. Ўқилди: 2222 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!