Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Зеленский Россияга: "Украинлар ва руслар ўртасидаги нафратни йўқотишнинг битта йўли бор"

Зеленский Россияга: "Украинлар ва руслар ўртасидаги нафратни йўқотишнинг битта йўли бор"

Украина Президенти Владимир Зеленский Россияга мурожаат қилди. 

У украиналиклар ва руслар ўртасидаги нафратга барҳам бериш учун Россия Қримни Украинага қайтариши кераклигини таъкидлади.

“Қрим Украинанинг юраги эди. Қуёшли, меҳрибон, ёрқин. Етти йил олдин бизнинг юрагимиз "ёрилиб кетди". Биз буни ким қилганини ҳеч қачон унутмаймиз. Баъзилар юрагимизни қонуний ва одоб билан "йиртиб ташлашлари"ни талаб қилишди. Ва энди, уни қўлларига маҳкам тутиб, нима учун Украина хафа бўлганини, нега у яхши муносабатларни ўрнатишни истамаслигини, нега шунчалик нафрат борлигини, нега Украина буни унутиб, кечира олмаслигини сўраб, бизни ҳайрон қолдиришмоқда", – деди Зеленский.

Унинг қўшимча қилишича, Қримни "ишғол этмаслик" чоралари тўғрисида фармон имзоланган, фармонда Қрим татарлари маданиятини қўллаб-қувватлаш ва ярим орол аҳолиси ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳам бор.

Киритилди: 16:21 26.02.2021. Ўқилди: 4066 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!