17-октабр, пайшанба куни Украина президенти Владимир Зеленский Брюсселда НАТО мудофаа вазирларининг йиғилишида иштирок этади. Бу ҳақда йиғилишнинг янгиланган кун тартибига таяниб, жаҳон агентликлари хабар берди.
Пайшанба куни НАТО-Украина кенгашининг йиғилиши ҳам бўлиб ўтиши режалаштирилган, унда Украинани Мудофаа вазири Рустем Умеров вакиллик қилади.
Зеленскийнинг ташрифи ҳақидаги маълумотни НАТО матбуот котиби Фараҳ Даҳлалла ҳам тасдиқлади.
«НАТО Бош котиби Марк Рютте 17-октабр куни НАТО штаб-квартирасида НАТО мудофаа вазирлари йиғилишида Украина президенти Зеленский билан учрашади», — деб ёзди Даҳлалла Х саҳифасида.
Пайшанба куни кечқурун, Дахлалланинг сўзларига кўра, йиғилиш иштирокчилари матбуот анжумани ўтказадилар.