Украина президенти Владимир Зеленский агар Россия Федерациясининг ядровий зарба бериш хавфи мавжуд бўлса, НАТО томонидан Россияга профилактик зарба бериш зарурлигини таъкидлади.
"НАТО нима қилиши керак? Россиянинг ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимолини йўқ қилиш. Лекин энг муҳими, худди 24 февралгача бўлгани каби мен яна бир бор халқаро ҳамжамиятга мурожаат қиламан: профилактик зарбалар. Агар ядро қуролларидан фойдаланилса, уларнинг тақдири нима бўлишини билишлари учун. Аксинча, Россиянинг ядровий зарбаларини кутиб, шунда кейин сиз: "Оҳ, ҳали шунақами, ана энди биздан зарбани қабул қилиб ол!", демаслик учун".