Бугун 14 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Зеленский Европа Иттифоқи етакчиларига «ғалаба режаси»ни тақдим этади

Зеленский Европа Иттифоқи етакчиларига «ғалаба режаси»ни тақдим этади

Украина президенти Владимир Зеленский Европа кенгашининг етакчилар даражасидаги навбатдан ташқари йиғилиши учун Брюсселга боришини ва у ерда «ғалаба режаси»ни тақдим этишини айтди.

«Мен Ғалаба режасини тақдим этаман - бу Россияни тинчликка мажбурлаш учун воситамиз. Барча Европа раҳбарлари бизнинг позициямизни қандай мустаҳкамлашимиз кераклигини эшитадилар. Биз бу урушни адолатли якунлашимиз керак”, — деди Зеленский видеомурожаатида.

«Европа кенгаши президенти Шарль Мишелга Украинани иштирок этишга таклиф қилгани учун миннатдорчилик билдираман. Шунингдек, Европарламентда – президент Роберта Метсола билан ҳам, Европарламентдаги сиёсий гуруҳлар раислари билан ҳам учрашувлар бўлиб ўтади. НАТО Бош котиби Марк Рютте билан учрашув бўлади. Биз, шунингдек, мудофаа вазирлари даражасида Украина-НАТО кенгаши йиғилишига тайёргарлик кўряпмиз», — деди Украина президенти.

«Асосийси Украинани қиш олдидан кўпроқ ҳимоя қилиш», деди Зеленский видеомурожаатида.

Бир кун олдин Зеленский Олий Радада ўзининг »ғалаба режаси"ни тақдим этди. У беш банд ва учта махфий иловадан иборат бўлиб, Украинага НАТОга аъзо бўлиш таклифини ва Россияга чуқур зарба беришга рухсатни ўз ичига олади.

Зеленский, шунингдек, чоршанба куни АҚШ президенти Жо Байден билан телефон орқали суҳбатда узоқ масофали қуроллар, ёрдам етказиб бериш ва «ғалаба режаси»ни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилганини айтди.

«Биз узоқ масофали қуроллар ҳақида, бир неча ҳафтадан кейин Рамштейндаги учрашув ҳақида гаплашдик. Шунингдек, жамоаларимиз ғалаба режасидаги нуқталар устида қандай ишлаши ҳақида гаплашдик», — деди Зеленский видеомурожаатида.

Киритилди: 14:05 17.10.2024. Ўқилди: 869 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!