Бугун 23 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Захарова: "НАТОнинг Украинада пайдо бўлиши унинг Россияга қарши урушга киришини англатади"

Захарова: "НАТОнинг Украинада пайдо бўлиши унинг Россияга қарши урушга киришини англатади"

НАТО кучларининг Украинада пайдо бўлиши бутун дунё учун ҳалокатли оқибатларга олиб келади ва альянснинг Россияга қарши урушга киришини англатади.

Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова брифингда маълум қилди.

"Тушунмаяпман, эҳтимол улар НАТО контингентларининг Украина ҳудудида пайдо бўлиши альянснинг мамлакатимизга қарши урушга киришишини англатишини тушунмаяптилар, биз бу ҳақда уларга бир неча бор айтганмиз, чунки бу нафақат Европа учун, балки бутун дунё учун ҳалокатли оқибатларга олиб келади" - деди у Эстония ташқи ишлар вазири Маргус Цахкннинг Украинага Европа давлатларининг ҳарбий кучларини юбориш зарурлиги ҳақидаги баёнотини шарҳлар экан.

Киритилди: 14:53 21.11.2024. Ўқилди: 756 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!