Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Замонавий “Робин Гуд” Англияда одамларга пул ташлаб кетяпти

Замонавий “Робин Гуд” Англияда одамларга пул ташлаб кетяпти

Англиянинг Дарем графлиги полицияси Блэкхолл-Кольери қишлоғи одамларининг уйига пакет ичида пул ташлаб кетаётган одамнинг кимлигини аниқлай олмаяпти, деб ёзмоқда Медуза.

Биринчи марта бу ҳолат 2014 йилда кузатилган. Ўшандан бери жами 12 маротаба пакетчали пул ташлаб кетилган, улардан 4 донасини шу йилда ташлаб кетишган.

Пакетлар одатда бир хил жойда қолдирилади: катта йўл ёқасидаги уйнинг ёнида. Унинг ичида ҳар доим бир хил миқдорда пул бўлади: 2000 фунт-стерлинг (тақрибан 24,5 миллион сўм). Маҳаллий аҳоли топилган пакетларни полицияга олиб бориб бермоқда. Аммо ҳеч ким пул учун даъво қилмайди, кейин уни мукофот деб топиб олганларга қайтарилади.

Полиция аҳолини ва ташкилотларни сўроққа тутди, банклар орқали сирли сахий инсоннинг шахсини аниқлашга уриниб кўрди, аммо бундан фойда чиқмади. Халталарда бармоқ излари қолмаган. Полиция пакетлар жиноятчиларга тегишли бўлиши мумкинлигини истисно қилиб, кимдир Блэкхолл-Кольери аҳолисига ёрдам беришга ҳаракат қилаётганини тахмин қилмоқда.

Manba: sof. uz

Киритилди: 21:02 19.11.2019. Ўқилди: 2694 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!