Ўрта мактаб ўқувчиларининг деярли 80 фоизида жисмоний фаоллик етишмайди. Саратов давлат тиббиёт университети олимлари 15 ёшдан 17 ёшгача бўлган 1300 киши иштирок этган тадқиқот давомида шундай хулосага келишди.
Жисмоний фаоллик ўқувчиларнинг мактаб ўқув дастурининг бир қисми сифатида жисмоний тарбия дарсларига қанча вақт ажратиши билан баҳоланади. Агар бу кўрсаткич кунига 60 дақиқадан кам бўлса, етарли эмас деб ҳисобланади. Аммо ўрта мактабда спортга қизиқувчилар сони камайиб кетган.
Тадқиқотчилар замонавий ўсмирлар бўш вақтларини гаджетлар ёрдамида ўтказишни афзал кўришларини таъкидладилар. 90 фоиздан ортиғи электрон қурилмалардан ҳар куни икки соатдан ортиқ вақт давомида ўқиш, дам олиш ва ижтимоий тармоқларда мулоқот қилиш учун фойдаланади. Бу, ўз навбатида, уйқу етишмаслигига олиб келади. Ўрта мактаб ўқувчиларининг қарийб 70 фоизи кунига саккиз соатдан кам ухлайди.