Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Юзлаб болаларни жинсий зўрлашда гумонланган эркак қўлга олинди (фото)

Юзлаб болаларни жинсий зўрлашда гумонланган эркак қўлга олинди (фото)

АҚШ полицияси Луизана штатида истиқомат қилувчи кишини қўлга олди. У юзлаб болаларни жинсий зўрлаганликда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда маҳаллий полиция маҳкамаси Facebookда тегишли хабарни эълон қилди.

Полиция хабарида айтилишича, Луизанада истиқомат қилувчи фуқаролардан бири уни ёшлигида Фаунтин зўрлагани ҳақида полицияга арз қилгандан сўнг, 71 ёшли Пайнвилл Харви Жохеф Фаунтин 9 апрелда ҳибсга олинди.

Терговчилар бу айбловни, шунингдек бошқа болаларга нисбатан зўравонлик ҳаракатлари содир этиш ҳолатларни тасдиқловчи далилларни топишди.

Фаунтин жинсий жиноятларини 1970-80 йиллар давомида содир этган. Полицияда таъкидланишича, ҳар бир ҳолатда болаларнинг ёши 13 дан кам бўлган.

Полиция аниқ болалар сонини очиқламаяпти. Фаунтин ҳисбга олинган.

Тергов иши давом этмоқда.

Луизина штатида бундай жиноятлар учун айбланувчига умрбод қамоқ ёки ўлим жазоси берилиши мумкин.

Киритилди: 14:45 17.04.2019. Ўқилди: 3919 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!