Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ювиниш хонасида жасади топилган аёллар: қўшимча тафсилотлар маълум бўлди

Ювиниш хонасида жасади топилган аёллар: қўшимча тафсилотлар маълум бўлди

Олдинроқ Москвадаги квартиралардан бирининг ювиниш хонасида икки нафар аёлнинг жасади ва 3 яшар болакай топилгани ҳақида хабар бергандик. Маълумотларга кўра, ўлган аёллардан бирининг исми Екатерина бўлган.

Фожиа содир бўлган куни Ирина Геннадьевна эри билан дачада бўлган. Аслида, унинг қизи ҳам дугонаси билан дачага бориши керак эди, аммо улар уйда қолишади.

Орадан маълум вақт ўтгач, ўғли Иринага қўшниларнинг шикоят қилаётганини етказади. Бу пайтда оила Иринанинг қизи Екатерина ҳамда унинг дугонасининг ўлганини билишмасди. Бу ҳақда кейин, полиция квартира эшигини бузиб ичкарига киришгач, хабар топишади.

Иккинчи марҳуманинг исми Инна. Аёлларнинг ўлимига заҳарланиш сабаб қилиб кўрсатиляпти. Олдинроқ ортиқча миқдорда қабул қилинган модда сабаб дейилганди.

Киритилди: 09:13 16.07.2019. Ўқилди: 6376 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!