Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Юртимизда яна 145 кишида коронавирус аниқланди, соғайганлар эса 22.000дан ошди

Юртимизда яна 145 кишида коронавирус аниқланди, соғайганлар эса 22.000дан ошди

🔺2020 йил 9 август соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 30 609 (+145) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 120 нафари Тошкент шаҳрида, 18 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 7 нафари Наманган вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Олмазор туманида яшаган 70 ёшли Қ.Р. (аёл) ҳамда Яшнобод туманида яшаган 60 ёшли У.Б. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 436 нафар, Тошкент вилоятида 214 нафар, Қашқадарё вилоятида 31 нафар, Андижон вилоятида 15 нафар, Сурхондарё вилоятида ҳам 15 нафар, Наманган вилоятида 7 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 5 нафар ҳамда Навоий вилоятида 3 нафар, жами 726 нафар бемор тузалди. 

❗️Шундай қилиб, юртимизда 22 042 (+726) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (72 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 8 373 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Киритилди: 23:35 09.08.2020. Ўқилди: 5032 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!