Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Юртимиз бозорларидаги нарх-наволар қандай?

Юртимиз бозорларидаги нарх-наволар қандай?

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси республика бозорларидаги нарх-навони ўрганишда давом этади.

Республикамиз бозорларидаги озиқ-овқат, ноозиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 2019 йил 9 июнь ҳолатидаги нархлари

 

Мол гўшти

28 000 сўмдан – 42 000 сўмгача

Энг арзон нарх Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳар марказий деҳқон бозорида кузатилди. Ушбу бозорда 1 кг. мол гўштининг нархи 28 000 сўмдан - 40 000 сўмгача сотилмоқда.

Бир килограмм мол гўшти учун энг қиммат нарх Жаззах шаҳри Марказий деҳқон бозори ҳамда деҳқон бозорида қайд этилган – 32 000 – 42 000 сўм.

 

Қўй гўшти

32 000 сўмдан – 45 000 сўмгача

Энг арзон нарх 1 кг. қўй гўшти учун пойтахтимиздаги “Фарҳод”, “Миробод”, “Чорсу” бозорларида қайд этилди. Бу ерда сиз 1 кг. қўй гўштини 32 000 дан 42 000 сўмгача харид қилишингиз мумкин.

Энг қиммат нарх бу ҳафтада ҳам Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар марказий деҳқон бозорида кузатилди – 1 кг. қўй гўшти - 42 000 дан 45 000 сўмгача.

 

Товуқ гўшти

12 000 сўмдан – 20 000 сўмгача

Энг арзон нарх Хоразмда Урганч шаҳар марказий деҳқон бозорида ҳамда Бухоро шаҳар марказий деҳқон бозорида қайд этилди – 12 000 сўмдан – 14 000 сўмгача.

Энг қиммат нархдаги товуқ гўшти эса Қорақалпоғистондаги Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозорида ва Тошкентдаги Миробод деҳқон бозорида кузатилди – 14 000 – 20 000 сўм.

 

Гуруч

4 000 сўмдан – 14 000 сўмгача

Энг арзон нарх Сурхондарёда Термиз шаҳри Марказий деҳқон бозорида ва Самарқанд шаҳар “Сиёб” деҳқон бозорида қайд этилган – 4 000 – 14 000 сўм.

Энг қиммат нарх эса Тошкентдаги “Чорсу” деҳқон бозори, Сурхондарёда Термиз шаҳри Марказий деҳқон бозори, Намангандаги “Сардоба” ва Жиззах шаҳри Марказий деҳқон бозорида кузатилган – 4 000 – 14 000 сўм.

 

Ўсимлик ёғи

8 000 сўмдан – 12 500 сўмгача

Энг арзон ўсимлик ёғи пойтахтимиздаги Фарҳод деҳқон бозорида кузатилди. Бу ерда сиз ўсимлик ёғини 7 200 сўмдан – 11 500 сўмгача харид қилишингиз мумкин.

Энг қиммат нарх ҳам пойтахтда “Миробод” деҳқон бозорида қайд этилган – 10 000 дан 12500 сўмгача.

 

Ун

1 750 сўмдан – 4 900 сўмгача

Энг арзон нархдаги ун Тошкентдаги “Фарҳод” бозорида кузатилди. Бу ерда сиз 1 килограмм ун учун 2 200 сўм тўлашингиз зарур бўлади.

1-навли уннинг килограмми учун энг арзон нарх пойтахтимиздаги “Миробод”, “Фарҳод” ва “Қўйлиқ” деҳқон бозорларида қайд этилди 1 750 – 3 350 сўм.

Энг қиммат нарх 1 килограмм олий навли ун Бухоро Марказий деҳқон бозорида қайд этилди – 5 000 сўм. 1-навли уннинг килограмми учун эса энг қиммат нарх Хоразмдаги Урганч Марказий деҳқон бозорида кузатилди – 4 800 сўмгача.

 

Шакар

4 500 сўмдан – 6 000 сўмгача

Энг арзон нарх Тошкент шаҳрининг “Миробод” ҳамда “Қўйлиқ” деҳқон бозорида кузатилди – 4 500 – 5 200 сўм.

1 кг шакар учун Республикамиздаги энг қиммат нарх Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозорида қайд этилди – 5 000 – 6 000 сўм.

 

Тухум

350 сўмдан – 700 сўмгача


Қизиқ томони шундаки, бир дона тухумнинг энг арзони ҳам (350 сўм) энг қиммати ҳам Тошкентдаги “Чорсу” деҳқон бозорида қайд этилган.

 

Картошка

1 000 сўмдан – 3 000 сўмгача

Энг арзон нарх пойтахтдаги “Чорсу”, Андижон марказий деҳқон бозори ва Фарғона марказий деҳқон бозорида қайд этилди – 1 000 сўмдан – 2 500 сўмгача.

1 килограмм картошка учун энг қиммат нарх пойтахтдаги “Чорсу” деҳқон бозорида, Гулистон шаҳри Марказий деҳқон бозори, Бухоро шаҳри Марказий деҳқон бозори ва Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозорида кузатилди – 1 000 – 3 000 сўмгача.

 

Помидор

3 000 сўмдан – 15 000 сўмгача

Энг арзон нарх пойтахтимиздаги Қўйлиқ деҳқон бозорида кузатилди – 1 500 сўмдан – 4 000 сўмгача.

Энг қиммат нарх ҳам Тошкентда “Чорсу” ва “Юнусобод” деҳқон бозорида қайд этилди – 3 000 – 6 000 сўмгача.

 

Хўжалик совуни

800 сўмдан – 3500 сўмгача

Энг арзон нарх Намангандаги “Сардоба” деҳқон бозорида кузатилди. Ушбу бозорда сиз хўжалик совунини 800 сўмдан (3 500 сўмгача) харид қилишингиз мумкин.

Энг қиммат нарх Жиззах шаҳри Марказий деҳқон бозори, Наманган шаҳри “Сардоба” деҳқон бозори, Хоразмнинг Урганч шаҳар Марказий деҳқон бозори ва Тошкентдаги “Юнусобод” деҳқон бозорида қайд этилди – 800 – 3 500 сўм.

Киритилди: 11:30 11.06.2019. Ўқилди: 1277 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!