Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Юрагингизни оғрияптими? Мушук билан даволанишга нима дейсиз?

Юрагингизни оғрияптими? Мушук билан даволанишга нима дейсиз?

 

Даволовчи хусусиятга эга ҳайвонлар ёрдамида ноанъавий усулда дориларсиз даволаш усули ҳақида эшитганмисиз? Бир гуруҳ биологларнинг текширувлари натижасига кўра, бу жонзотларга от, ит, мушук, асалари, илон ва дельфинни киритиш мумкин экан. Қуйида мушук билан даволаниш ҳақида тўхталиб ўтамиз.

Фелинотерапия — мушуклар ўз хўжайинини турли руҳий бузилишлар, невроз ва депрессив ҳолатлардан халос этади. Юрак ва ҳазм аъзолари фаолиятини яхшилайди.

* Мушуклар эгасининг оғриётган жойини сезиб, шу ерга ётиб олади.

* Мушуклар ўзида маълум частотали микровибрацион фон (40 герцли даволовчи тўлқин) ҳосил қилиб, уни эгасига етказади, бу эса моддалар алмашинувини яхшилашга, депрессия, стресс, апатия каби белгиларни йўқотишга сабаб бўлади.

* Болалар церебрал фалажи ва ҳаракат-таянч тизими патологиялари мавжуд болаларнинг ҳам оёқ-қўлларига ёпишиб, биомайдон ҳосил қилиш орқали оғриқни йўқотади ва даволайди.

* Юнгсиз ёки калта юнгли мушуклар ошқозон-ичак тракти ва буйрак хасталиклари учун фойдали таъсир этса, майин юнгли британия, бенгал, картезиан туридаги мушуклар миокард инфарктини олдиндан сезиш, юрак оғриқларини йўқотиш ва қон босимини нормаллаштириш учун мослашган.

*  Қора мушуклар эгасининг салбий энергиясини икки баробар кўпроқ тортиб олса, сарғиш, кўк ва кулранг мушуклар тинчлантирувчи таъсирга эга.

Айтиш жоизки, мушук юнгига аллергияси бор инсонлар Ер шари аҳолисининг 70 фоизини ташкил этади ва бу усул билан даволаш уларга тақиқланган.

Киритилди: 22:20 23.08.2019. Ўқилди: 3717 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!